Жиззах вилояти “йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови ғолиби

| Тадбирлар

Ўзбекистон “Адолат” сотсиал-демократик партияси хотин-қизларга қаратилган сиёсатини олиб боришда аниқ мақсадга қаратилган лойиҳаларни илгари сурмоқда. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” сотсиал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”  кўрик-танловининг жорий йилги босқичи ҳам юқори савияда ўтказилди.

Кўрик-танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичларидан муваффақиятли ўтиб, республика босқичига етиб келган ўн тўрт нафар хотин-қиз ўзаро баҳслашдилар.

Кўрик-танловда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан шакллантирилган ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг шартлар бўйича тайёрлаган чиқишларини талабчанлик билан баҳоладилар.

Кескин ва муросасиз ўтган баҳслар якунида Жиззах ва Сирдарё вилояти иштирокчилари тенг натижа кўрсатиб, биринчи ўринга даъворгарлик қилишди.

Ҳакамлар ҳайъати улар учун махсус шартлар ташкил этиб, икки иштирокчи бир балл учун қайта баҳс олиб борди. Натижа эса ўзгармади. Партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати вакиллари, ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар келишувига асосан, биринчи ўринга ҳар икки иштирокчи ҳам лойиқ, деб топилди. Учинчи ўрин эса Қорақалпоғистон Республикаси вакилига насиб қилди.

Камола НИШОНОВА,                                                                           

кўрик-танловнинг биринчи ўрин соҳибаси, Жиззах вилояти:

—  Қалбимни чулғаб олган ҳаяжонни сўз билан таърифлаб беролмайман. Мақсадим ғолиб бўлиш эди, аммо юрагимда бироз ҳадик ҳам йўқ эмасди. 14 нафар ақлли, зукко, билимдон иштирокчилар орасида энг ёш қатнашчи сифатида ғолибликни қўлга киритиш осон бўлгани йўқ. Мактабда ёш авлодга сабоқ бериш билан бирга уларга мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ижтимоий, ҳуқуқий ислоҳотларни таҳлил қилиш, ўқиб-ўргатишни канда қилмайман. Шундай бўлса-да, кўрик-танловга тайёрланиш жараёнида сиёсий-ҳуқуқий билимларимни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилдим.

Достон ЗОКИРОВ

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Кўришлар сони:642