Модернизация ва реконструкция

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2015 йилдаги №ПҚ-2458-сонли қарорига мувофиқ қуйидаги инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган эди:

«Ташқи ўлчами 50-250 мм ва 710-1200 мм бўлган полиэтилен қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш»

     Асосий ва доимий ҳаридорлардан бири “Узкоммунхизмат” агентлиги ҳисобланиб, турли диаметрли полиэтилен қувурлари қурилиш, сув таъминоти ва канализацияда ишлатилиб келинмоқда.

    Полиэтилен қувурлар ишлаб чиқаришда асосий ҳом ашё бўлиб Шўртан ва Устюрт ГККларнинг полиэтилен гранулалари ҳисобланади.

      Бу лойиҳани амалга ошириш мақсадида бизнес-режа ишлаб чиқилди, тендер ўтказилиб ғолиб аниқланди, шартнома тузилиб экспертиза қилинди. Ташқи ўлчами 50-250 мм ва 710-1200 мм бўлган полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш линиялари Хитойдан келтирилди, ишчи ҳайъатининг 20 июнь 2016 йилдаги далолатномасига асосан монтаж-наладка ишлари тугатилиб, дастгоҳ ишлаб чиқаришга қабул қилинди ва 28 та янги иш ўринлари яратилди.

“Эни 3000 мм бўлган полиэтилен пленкалар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш”

      Эни 3000 мм бўлган полиэтилен пленкаларнинг асосий ва доимий ҳаридорлари иссиқхона хўжаликлари ва хусусий тадбиркорлар ҳисобланади.

  Полиэтилен пленкалар ишлаб чиқаришда асосий ҳом ашё бўлиб Шўртан ва Устюрт ГККларнинг полиэтилен гранулалари ҳисобланади.

     Бу лойиҳани амалга ошириш мақсадида бизнес-режа ишлаб чиқилди. МЧЖ «Inter Invectment consalting» компаниясидан маркетинг тадқиқодлари бўйича ҳулоса олинди.

      2016 йилнинг 10 апрелида дастгоҳ тўлиқ наладка қилиниб, 20 микрондан 200 микрон қалинликдаги эни 3000 мм бўлган махсулот намуналари олинди, 20 апрелдан бошлаб маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 9 та янги иш ўрини яратилди.

 

 

Кўришлар сони:1309